нни билиш, пайғамбарларни эътироф этиш, авлиёлар каромати, қиёматга ишониш, сирот, мезон, жаҳаннам ва жаннат, пайғамбар шафоати, шунингдек, Ислом рукнларини билиш, озодалик, намоз фарзлари ва суннатлари, закот, рўза ва ҳаж масалаларини қисқача шеърий баён этади.
Жосия сурасининг 7-оятида: "Ҳар бир ёлғончи гуноҳкорга ҳалокат бўлсин", дейилган. Зориёт сурасининг 10-оятида: "Ёлғончиларга лаънат бўлсин", дейилган.
Навоий "Ҳайрат-ул аброр" достонида ростгўйликни улуғлайди, ёлғончиликни қоралайди. Достоннинг ўнинчи мақолатида шундай фикрларни ўқиймиз:
Улки шиор айлади ёлғон демак,
Бўлмас ани эру мусулмон демак.
Кимсага ёлғончи дебон қолса от,
Бу от ила чорласалар ўзу ёт.
Сидқ хитоби яна ёнмас анга,
Чин деса ҳам, халқ инонмас анга.
Неча зарурат аро қолғон чоғи,
Чин демас эрсанг, дема ёлғон доғи.
Шоир "Шер ва Дуррож" ҳикоятида ёлғончи Дуррожнинг фожиавий аҳволи орқали ёлғончиликни қоралайди.
Аҳқоф сурасининг 15-оятида: "Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик", дейилган. Навоий фарзанднинг ота-онани эъзозлаши зарурлигини шундай уқтирган:
Бошни фидо айла ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға.
Туну қунингга айлагали нуриош,
Бирисин ой англа, бирисин қуёш.
Раъд сурасининг 17-оятида бундай дейилган: "(Аллоҳ) осмондан сув (ёмғир) ёғдирганида жилғалар миқдори билан оқиб, (бу) сел ўз устида кўникларни ҳам кўтариб келур. (Одамлар) зеб-зийнат ёки асбоб-ускуна (ясаш) учун ёқадиган (олов)лардан ҳам шунга ўхшаш (чиқинди пайдо) бўлур. Аллоҳ ҳақ билан ботилни (мана шундай мисол билан) баён қилур. Бас, кулик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ерда қолур. Аллоҳ мисолларни мана шундай баён қилур&quo
Страницы: << < 7 | 8 | 9 | 10 | 11 > >>