t;.
Бу оятни ҳадисда бундай шарҳланади: "Мен билан юборилган ҳидоят ва илм бамисоли ерга ёққан ёмғирдир. Ер ҳам турли бўлади. Сувни яхши қабул қилиб, ўзидан ҳар хил гиёҳларни ундирадигани ҳам, аксинча, сувни қабул қилмайдиган, бирор гиёҳни ундирмайдиган қуруқ-бўз ерлар ҳам бўлади. Шунга ўхшаш Аллоҳ дини ва мен келтирган ишларни ўрганиб, унга амал қилиб, бошқаларга ҳам ўргатадиган кишилар бўлганидек, илм ва ҳидоятни қабул қилмайдиган кимсалар ҳам бўлади".
Шеъриятда ихтибос деган санъат бор. Бу санъатнинг моҳияти шундаки, Қуръон оятлари мазмуни, ҳадислар мазмуни шеърга солинади. Навоий ана шу санъат воситасида юқоридаги оят ва ҳадис мазмунини шундай шеърга солган:
Гарчи қуёшдин парвариш ер юзини ом қилур,
Саҳрода қумғоғу тикан, бўстонда сарву гул битар.
Қуёш бутун ер юзига тенг нур сочса ҳам, саҳрода қумғоғу тикан, бўстонда сарву гул битади.
Юсуф сурасининг 3-оятида: "Биз Сизга ушбу Қуръон (сураси)ни ваҳий қилишимиз билан бирга гўзал қиссани айтиб берурмиз", дейилган. Бу гўзал қисса Навоийни ҳам мафтун этган. У "Тарихи анбиё ва ҳукамо" асарида Юсуф (алайҳиссалом) тарихини берган бўлса-да, бу пайғамбар қақида достон ҳам ёзмоқчи эди.
Қуръони каримда "Лавҳул маҳфуз" ҳақида тушунчалар бор. Бу манбада Аллоҳ барча мавжудотлар тақцирини ёзиб қўйган. Аллоҳнинг хоҳишисиз ҳеч нарса бўлмайди. Навоийнинг Саид Ҳасан Ардашерга ёзган хатида ана шу маъно ўз ифодасини топган:
Сафар тушти оллимға беихтиёр,
Қазо амрида элга не ихтиёр.
Моида сурасининг 90-оятида хамр (ичкилик) ҳаром экани уқгирилиб, бандаларни ундан узоқ бўлйши лозимлиги айтилган. Навоий шаробни "уммул хабоис", яъни барча ёмонликлар, фалокатлар онаси деб атаган. "Ҳайратул аброр" достони
Страницы: << < 8 | 9 | 10 | 11 | 12 > >>