" асарини ёзди. Шоир бунда ўзининг ҳаётий ва ижодий йўлига якун ясайди. "Муножот" Аллоҳга тазарру баёнидан иборат. Навоий унда давр, муҳит билан боғлиқ армон-ўкинчларини, инсоннинг асл ҳис-туйғуларини қаламга олади. "Муножот" Навоий эзгу ниятларининг, самимий интилишларининг тажассуми ўлароқ, моҳиятан келажак авлодларга битилган бир мактубдир. Навоий бу асарида ҳам инсонни нафсини англашга чорлаб, маънавий камолот, имон-эьтиқод устуворлигини тараннум этади. Асардан намуналар:
"Илоҳи, агар ҳавасдан бош-оёғ яланг ҳар ён югурдим, бошдин-оёғим ёмон эрканин халойиққа билдирдим.
Илоҳи, йигитлигим бу навъ ҳам қатиғ ўтти, ҳам ачиғ, қарилиғда юз қатла ўзумни ўлтурсам не асиғ.
Илоҳи, тоатқа тавфиқ берсанг, риёдин асра ва ибодатка йўл қўргузсанг, хатодин асра.
Илоҳи, беилож дардға алил қилма ва бемурувват номардга залил қилма.
Илоҳи, подшоҳи Исломни муслимин бошиға тутқил бардавом, яъни, бандаларнинг устиға кўлангкангни қил мустадом, то шоҳу гадоға дуогўйлик қилмиш бўлғаймен, вассалом".
Страницы: << < 12 | 13 | 14