да шундай ёзган:
Ҳар кишики қилса бу сувдин тараб,
Хона сиёҳ ўлмоғи эрмас ажаб.
Сув демагин оники бир ўт эрур,
Ким етти, кўп хирмонни куйдирур.
Навоий "Ҳайратул аброр" достонида тарбия масаласига тўхталади. Одатда итнинг оғзи теккан таом ҳаром саналади. Аммо овчи ит тишлаб келган қуш ҳалол саналиб ейилади. Овчи итнинг бошқа итлардан фарқи шундаки, у тарбия қўргандир.
Итга таълимда чу бўлди камол,
Сайд онинг оғзида ўлди ҳалол.
Қуръон ояти карималарининг таъсири "Хамса" таркибидаги барча достонларда сезилиб туради. Бу умуминсоний ғоялар шоирга илҳом берган, уларни турли шаклларда ўз достонларида ифода этган. Жоҳилият даврида Абу Жаҳл каби оталар қизларини тириклай ерга кўмишган. Оталар характеридаги бу шафқатсизлик, бу жаҳолат Навоийнинг "Лайли ва Мажнун" достонидаги Лайлининг отаси характери орқали қўрсатилиб, унинг характеридаги бу қабоҳат қаттиқ қораланган.
Лайлининг отаси қизи Қайсни қанчалар севишини билса-да, ўзидан паст оилага қиз беришдан ор қилади. Бошқа қабила бошлиғи -- Навфал Қайсни бахтиёр қилмоқчи бўлади. Аммо Лайлининг отаси Навфал совчи бўлиб келсаҳам, Қайсга қизини бермайди. Навфал жанг қилиб бўлса ҳам, Лайлини Қайсга олиб бермоқчи бўлади. Лайлининг отаси шу қадар жоҳилки, мабодо Навфал ғалаба қилса, қизини дарҳол ўлдириш учун жаллод тайёрлаб қўяди.
Ким тонг-ла ул ойни қозир айлай,
Бир дамда ишини охир айлай.
Ўқ игнасидан тикай либосин,
Ханжар суйидин эзай хиносин.
Туфроққа солай қади ниҳолин,
Ерга киюрай қоши ҳилолин.
Хушроқки адувға ком бўлғай,
Номус менга ҳаром бўлғай.
Қуръони каримнинг Каҳф сураси 13-оятидан бошлаб Зулқарнайн ҳақида қиеса келади. Унинг яшаган жойи, замени ҳақида эмас, қилган ишлари ҳақида м
Страницы: << < 9 | 10 | 11 | 12 | 13 > >>