тар ва бу истакнинг юзага чиқишидан чекланар эди".
Навоий уч марта ҳаж сафарига отланган. Икки марта шоҳ турли баҳоналар билан рухсат бермагач, учинчи марта юзма-юз айтишга андиша қилган гапларини хат орқали баён қилади. Ҳусайн Бойқаро ҳам Навоийга хат орқали жавоб беради. Жумладан, бундай дейди: "Сиз Хуросонда турар экансиз, ҳар қандай илтимосингиз бўлса, ҳурмат билан қабул қилинади. Мен шуни жуда аниқ биламанки, агар бу давлат сизнинг шарофатли вужудингиздан ҳоли бўлса, айрим шахслар ва халқ орасидаги ўзбошимчалик аҳвол ихтилофга айланиб кетади".
Хуллас, Ҳусайн Бойқаро рухсат бермагани сабаб Навоий ҳаж сафарига бора олмаган.
Исро сурасининг 37-оятида: "Ер юзида кибру ҳаво ила юрма", дейилган. Навоий ана шу ояти каримага асосан, ҳаж сафарига бора олмагач, подшо фармони билан Ансорий қабрига жузвкашликка (сув сепувчи, супурувчи) тайинланади. Навоийнинг бутун ҳаёти Қуръон ғоялари асосига қурилган.
Низомиддин Алишер Навоий ижоди ҳам Қуръон ояти карималари билан зич алоқададир. Навоий поэзиянинг бош вазифаси Аллоҳни мадҳ этишдан иборатдир, дейди. Аллоҳни васф этиш, Аллоҳни зикр қилиш пайғамбарлардан меросдир. Довуд (алайҳиссалом) тасбеҳ айтганида, тоғу тошлар, қушлар ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтишган. Закариёни (алайҳиссалом) кофирлар дарахт билан арралаб ташлашганида ҳам, Аллоҳ зикрини айтишдан тўхтамаган. Аюб пайғамбарни синаш учун Аллоҳ унинг баданига яра тоштириб юборган. Шунда ҳам Аюб пайғамбар: "Аллоҳим, тилимга яра тоштирмагин, токи зикрингни айтолмай қолмайин", деб илтижо қилган.
Навоий барча асарларининг "Дебоча" қисмида, ҳамд бобида Аллоҳ таолони мадҳ этади. Жумладан, "Лисонут тайр" достонида Семурғ тимсоли орқали Аллоҳни мадҳ этади:
Сизга Шоҳе бор бешибҳу
Страницы: << < 3 | 4 | 5 | 6 | 7 > >>