Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди

Страницы: <<  <  4 | 5 | 6 | 7 | 8  >  >>

мисол,
Васфини айтурда юз минг нутқ лол.
Ул яқин сизгаву сиз Ондин йироқ,
Васл Анга айну, вале сизга фироқ.
Ҳар киши бўлса тирик Ондин йироқ,
Ул тирикликдин ўлим кўп яхшироқ.

"Ҳайратул аброр" достонида бундай ёзган:

Аввал ўзинг, охиру мобайн ўзинг,
Барчаға холиқ, бориға айн ўзинг.

Раҳмон сурасининг 14-оятида: "Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди", дейилган. Инсонни тупроқдан яралганини бугунги илмий тажриба ҳам тасдиқламоқда. Тупроқда қандай моддалар бўлса, инсонда ҳам ўша моддалар мавжуд. Тупроқда карбон, кислород, фосфор, азот, калий, хлор, темир, мис, йод каби 20 хил модда бўлса, булар инсон жисмида ҳам мавжуддир.

Исро сурасининг 70-оятида бундай дейилган: "Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (уловила) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик".

Инсоннинг азизу мукаррам қилиб яратилгани ғояси Навоийнинг "Ҳайратул аброр" достонида бундай акс этган:

Мунча ғаройибки мисол айладинг,
Барчани миръотга жамол айладинг.
Ганжинг аро накд фаровон эди,
Лек боридин ғараз инсон эди.
Конию ҳайвони, агар ҳуд нобот,
Ҳар бири бир гавҳари олий сифот.
Барчасини гарчи латиф айладинг,
Барчадин инсонни тариф айладинг.

Навоий Аллоҳ таоло азизу мукаррам қилиб яратган инсонга севгисини бундай баён қилади:

Жондин сени қўп севармен, эй умри азиз,
Сондин сени қўп севармен, эй умри азиз.
Ҳар неники севмоқ ондин ортиқ бўлмас,
Ондин сени қўп севармен, эй умри азиз.

Шоирнинг "Ситтаи зарурия" қасидалар тўпламидаги "Руҳул-қудс" қасидасида Аллоҳ таоло васф этил

Страницы: <<  <  4 | 5 | 6 | 7 | 8  >  >>
Рейтинг
Оцени!
Поделись конспектом: