здим. Чун ул ишимда қила олғонча инсоф тарафи малҳуз эрди. Тенгри иноятидин кўп маҳсуллар ҳосил ва ғаниматлар восил бўла киришди. Бу жумладин, ўз маошимға соири авомдин бирининг маоши ўткунча иссиқ-совуқ дафъи учун бирор тўн, доғи мунча муносиб емакка қониъ бўлуб, қолғонким баъзисин элнинг келиш-боришига ва навкар ва мутааллиқлар улуфасиға ва черик яроғига сарф қилдим . . . ва баъзиниким, жамъи маунот ва барча таклифотдин ортди, буқон хайр бино қилдим".
Навоийнинг замондоши Давлатшоҳнинг ёзишига кўра, Навоийнинг вақфларга ва биноларга сарф қиладиган маблағи юз туман кепакига баравардир.
"Холисия" хонақоҳида ҳар куни мингдан зиёд мискинга овқат тарқатилган, ҳар йили муҳтожларга 2 мингга яқин пўстин, чакмон, кўйлак-иштон, ковуш улашилган.
Бақара сурасининг 265-оятида: "Молларини Аллоҳ ризолигини истаб, самимий дилларидан чиқариб сарф қиладиган кишилар адирдаги боққа ўхшар: унга жала қуйгач, ҳосилнииг икки баравар етиштирар", дейилган. Навоий бутун бойлигини эл-улус манфаати йўлида сарф қилган. Хондамир, бундай ёзади: "Чунончи, бу ислом таянчларини юқори кўтариб мустаҳкамлаш намозда қоим бўлишга ҳаракат қилиш эди, закот ва садақалар адосига ҳам саъй ва ғайрат кўрсатиш эди, балки бу сўзларни ёзувчининг ишончи шудирки, ҳеч қачон ул ҳазратнинг хазинасида йил давомида закот бериш вожиб бўларли миқдордаги маблағ тўпланиб турмасди. Чунки мулозимларнинг қўлига нимаики тушса, тездан кишиларга инъом бериш йўли билан сарф қилинар ёки хайрли бинолар барпо қилишга кетарди".
Қуръони карим Ҳаж сурасининг 26, 27, 28, 29-оятларида ҳаж ҳукмлари келган. Бошқа сураларда ҳам бу ҳақда оятлар бор. Жумладан, 27-оятда бундай дейилган: "Одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чорлагин! (Шунда) улар сенга (Каъбага) пиёда ва ҳар қанда
Страницы: << < 1 | 2 | 3 | 4 | 5 > >>