й туяда узоқ йўллардан келурлар".
Навоий "Сирож ул-муслимин" китобида ҳаж амали ҳақида бундай ёзган:
Бешинчи рукн билгил ҳажи ислом,
Чу фарз ўлди адоси келди ноком.
Вале фарзиятида шартлар бор,
Кулоқ тутким, қилай борини изҳор.
Биров улким, иститоат бўлса мавжуд,
Анга тегруки, қилдинг ани мақсуд.
Яна бир шарт йўл амнияти бил,
Бу чун мавжуд ўлур ҳаж нияти қил.
Яна гар дайн йўқ бўйнунга лозим,
Сайга бўлмоқ бўлур ул йўлга озим.
Яна гар йўқ аёлингдин маунат
Ки, ул кўргай маош учун суубат.
Яна гар бермади жисмингда сонеъ,
Мараз андоқки, бўлғай йўлга монеъ.
Бу маҳзурот гар йўқ тебра филҳол,
Ўзунгни дўст кўйи тавқига сол.
Неким фарз ўлди бўйнунгда адо қил,
Етиб мақсадқа комингни раво қил.
Навоийнинг ҳаж сафарига отланиши, лекин боролмаслик сабабларини Хондамир бундай шарҳлаган:
". . . Ул ҳазратда ўсиб-ўниш кунлари бошланишидан то ҳаётининг охирги дамларигача бошида ислом ҳажини ўташ ҳаваси ва хотирида пайғамбар қабрини зиёрат қилиш жойлашган эди. Ҳар доим имкон борича бу бобда ҳаракат қиларди ва узлуксиз тилга келтириб ва ўз ҳолати билан бу икки байтни ифодалар эди.
Қай бувад, ёраб, ки рў дар Ясрибу Батҳо кунам,
Гаҳ ба Макка манзилу гаҳ дар Мадина жо кунам.
Бар канори Замзам аз дил бар кашам як замзам,
В-аз ду чашми хунфишон он чашмаро дарё кунам.
Таржимаси:
Ё раб, Ясриб билан Батҳога қачон бораркинман?
Гоҳ Маккада турсаму гоҳ Мадинада жойлашсам.
Замзам атрофида юрак таронасини куйласам,
Қон сочувчи икки кўзимдан у чашмани дарё қилсам.
Неча бор бу сафарга рухсат олиш учун муборак оёғини узангига қўйиб, тўғри томонга (подшо ҳузурига) йўлланар, ҳар бор соҳибқирон илтимоси билан қай
Страницы: << < 2 | 3 | 4 | 5 | 6 > >>