Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди

Страницы: <<  <  1 | 2 | 3 | 4  >  >>

лик чоғлариданоқ Қуръони каримни ёд олди. Унинг қувваи ҳофизаси жуда кучли эди. Шоир болалигида Қуръондан ташқари Фаридуддин Атторнинг "Мантиқут тайр" достонини ҳам ёд олган. Навоий йигитлик чоғлари 50 минг байт ғазални ёд билган.

"Мантиқут тайр" достони бу дунёнинг ўткинчилигини, чинакам бахт Аллоҳ жамолига эришиш эканини тасвирловчи достон эди. Бу достон Навоий дунёқарашининг шаклланишида жуда катта омил бўлди. Навоий Самарқандда ўқиш чоғлари тасаввуф илмининг йирик вакили Хўжа Аҳрор билан учрашди. Бу учрашув, ундаги суҳбатлар оқибати шу бўлдики, Навоий тасаввуф томон юз бурди, нақшбандия тариқатини қабул қилди.

Навоийнинг ҳар бир фаолияти Қуръони карим ояти карималарида қайд этилган фикрлар билан мос келади. Бақара сурасининг 110-оятида "Намозни қоим қилинг, закот беринг, ўзингиз учун қилган яхшиликни Аллоҳ ҳузурида топасиз", дейилган. Навоий намозни ҳамиша қоим қилган зотдир. ". . . Бу обидлар ва бандалар паноҳининг жума намозини ва бошқа намозларни жамоат билан ўташда ғайрати шу даражага етган эдики, Марғани боғида ғоятда зийнатли бир масжид бино қилиб, ўз замонининг атоқли қориларидан Хожа Ҳофиз Муҳаммад Султоншоҳни имом белгилади ва ўзи у ерда беш вақг намозга ҳозир бўларди".

Навоий Ўрта Осиё ва Хуросонда Хўжа Аҳрордан кейинги бой-бадавлат одам эди. Навоийнинг бир кунлик даромади 18 минг шоҳруҳий динор эди. Навоий бу бойликни масжидлар, мадрасалар, кўприклар қуришга, мискинларга емак ва кийим-бош беришга, талантли кишиларни қўллаб-қувватлашга, хуллас, эл-юрт ишларига сарф қилган.

Навоий Ҳусайн Бойқаро хазинасидан ойлик ҳам олмаган. Аксинча, ўзи ҳар йили Ҳусайн Бойқарога катта-катта тортиқлар қилиб турган.

Навоий бу ҳақда шундай деган: "Бир оз нима зироатга иштиғол кўргу

Страницы: <<  <  1 | 2 | 3 | 4  >  >>
Рейтинг
Оцени!
Поделись конспектом: