аълумотлар айтилади. У Мағрибдан Машриққача бўлган жойларни забт этган. Яъжуж ва Маъжужлар чиқадиган икки тоғ орасига девор барпо қилади. Девор қуришда темирни эритади, унинг устига мисни эритиб қуяди. Мис аралашган темир қоришмаси мустаҳкам бўлиши фанда яқинда кашф этилди.
Қуръонда зикр этилган Зулқарнайн билан Филипп ўғли Александр тарихи ўртасида ўхшашлик бўлгани учун китобларда чалкашликлар бор.
Навоий Низомий Ганжавий ва Хисрав Деҳлавийдан сўнг "Хамса" яратиб, Қурьон маълумотлари, устозлари асарларига таянган ҳолда, Искандар (Зулқарнайн) тимсолини яратди. Навоий Искандар тимсоли орқали ўз замонасининг муҳим ижтимоий масалаларини ифода этди. Навоий учун Искандарнинг жаҳонгирлиги, шон-шуҳрати эмас, халқ манфаатини кўзлаб, Яъжуж-Маъжужлар чиқадиган тоғ орасига қурган девори муҳимдир. Шунинг учун унинг бу ишини асар сарлавҳасига олиб чиқиб, асар номини "Садди Искандарий" -- "Искандар девори" деб атади.
Навоий достонида Искандар Қирвон ўлкасига етишганида, бу ернинг халқи унга мурожаат этиб, ўзларини Яъжуж-Маъжуж балосидан халос этишини сўрайди. Бу балолар ҳар йили икки марта маконларидан чиқиб, водийга ёйилади. Ҳамма ёқни хонавайрон қилиб, қўлга тушган одамларни еб, сўнг қайтиб кетади.
Искандар одам юбориб, Рус, Шом, Румдан усталар келтиради. Мис, рух, қалай, бронза, темир, қўрғошинни эритиб, тоғ жинслари билан қориштиради. Узунлиги ўн минг қарн, биноси беш юз қарн девор олти ойда қуриб битказилади. Деворнинг баландлиги уч юз қарн эди.
Ки неча минг устоду санъатгарий
Тамом этдилар Садди Искандарий.
Айтишларича, Яъжуж-Маъжужлар Искандар деворини кечаси билан ялаб, тонггача пиёз пўстича ҳолатга келтирар экан: Тонгда азон товуши эшитилииш билан девор ўз ҳолатига қайтиб, уларнинг
Страницы: << < 10 | 11 | 12 | 13 | 14 > >>