ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ АМУДАРЬИНСКОЙ ФЛОТИЛИИ В КОНЦЕ ХIХ ВЕКА - НАЧАЛО ИСТОРИИ ХХ ВЕКА: НА ОСНОВЕ МАТЕРИАЛОВ ТУРКЕСТАНСКОГО СБОРНИКА

Страницы: <<  <  2 | 3 | 4 | 5 | 6  >  >>

к матбуот органи хабарига кўра 21 – май куни флотилиянинг 20 йиллиги тантаналарида иштирок этиш учун Туркистон ҳарбий округи штаб бошлиғи генерал лейтенант Рихтер келган. Флотилиянинг пароходларидан бири Цесаревич ни флотилия ўз устахонасида таъмирлаб байрам куни қайта фойдаланишга топшириш лозим бўлган бўлиб, флотилия раҳбарлари ушбу пароходни валиаҳд номи билан Цесаревич Алексей деб номлашга рухсат беришни сўраб подшога мактуб йўллаганлар. Ушбу мактубдаги сўровнинг ижобий жавобини олиб келган генерал лейтенант Рихтерни кутиб олиш учун унтер – офицерлар мактаби ўқувчилари, Чоржўйда турган кема капитанлари саф тортиб, 17 – Туркистон ўқчи батальони хор артистлари томонидан ижро этилган мусиқа садолари остида кутиб оладилар. Кундуз куни 10:30 да келган меҳмон флотилия шахсий таркибига Цесаревич пароходига Цесаревич Алексей номи берилганлиги тўғрисидаги буйруқни ўқиб эшиттирган. Пароход командири Семёнов кемани таъмирланганлигини текшириб кўришни айтиб, таъмир флотилия устахонасида бўлганлиги, асосан маҳаллий хом – ашёлар асосида ва таъмир дастлабки сметадан кўра анча арзон бажарилганини таъкидлаган. Округ қўшинлари қўмондони генерал лейтенант Кондратович бир қанча табрикларни ўқиб эшиттиргандан сўнг, зиёфат бошланган. Кечки соат 5:00 да Цесаревич Алексей пароходини синов учун дарёнинг юқори оқимида 20 вёрст масофага сузиши кузатилади. Кеч соат 11:00 да Туркистон ҳарбий округи штаб бошлиғи генерал лейтенант Рихтер Чоржўй вокзалидан жўнаб кетади.
Амударё флотилияси дастлаб соф ҳарбий, кейинроқ савдо аҳамиятига эга бўлиб борган бўлиб, Туркистон ўлкасида Россия империяси манфаатларига хизмат қилувчи асосий кучга айлана борган. Аммо, унинг мавжудлик даврида Бухоро амирлигининг шарқий бекликлари билан иқтисодий муносабатлар анча кучайди. Ички ва ташқи савдонинг ривожланиши

Страницы: <<  <  2 | 3 | 4 | 5 | 6  >  >>
Рейтинг
Оцени!
Поделись конспектом: