тиш борсидаги узоқ тортишувлардан кейин, 1888 йилнинг 21 майида Амударёда ҳарбий аҳамиятга эга флотилия иш бошлайди. Ҳарбий флотилия фаолиятини бошлаган даврда унинг ихтиёрида иккита пароход Цар ва Царица шунингдек, иккита баржа Петербург ва Москва (уларни Закаспий темир йўли муҳандиси Анненков тайёрлаган)мавжуд бўлган. Флотилияни дастлаб 2 - ранг капитани Левенгаген бошқарган эди. Аммо, юқорида номи зикр этилган пароходларнинг дарёда сув камайган вақтда сузиш имкониятлари паст бўлган. Шунинг учун Англияга заказ берилиб, Амударё сувига мослаштирилган яна бир пароход Царевич тайёрланган. Унинг узунлиги 126 фут, сувга тўлиқ юк олганда сувга 2 фут ботган. Бўйи паст, маҳаллий қайиқларга ўхшаш бўлган. Амударё сувларини доимий равишда ўрганиб борилиб, дарёга мослаштирилган ва Петербургда ясатилган икки пароход Великий княз пароходи 1897 йилда, Великая княгина Ольга пароходи 1899 йилда флотилия ихтиёрига берилади. 1901 йилда эса шу типдаги, дарё суви 2,5 фут бўлганда ҳам суза оладиган, аммо, кучли машинага эга бўлган Император Николай II пароходи флотилия ихтиёрига берилган. Янги пароходлар келиши билан уларга мос баржалар ҳам қурилган. Баржалар сони 9 та бўлиб, 5 таси 5 минг пуд, 4 таси 3 минг пуд юк кўтара олган. Шу вақтгача (1901 йилгача) мавжуд 3 та баржа оғир ва дарёга мос бўлмаганлиги сабабли Чоржўй, Карки ва Дарғон отада нефт заҳираларини сақлаш учун ишлатила бошланган.
Амударё флотилияси дарёнинг юқори ва ўрта оқими учун мўлжалланган бўлиб, Цар ва Царица индикатор кучи 530 га тенг, Царевич индикатор кучи 480 га тенг, Великий княз ва Великая княжна Ольга инд. кучи 480 га тенг парходлар Чоржўй ва Термиз оралиғида сузган бўлса, Имперотор Николай II индикатор кучи 580 га тенг парходи Чоржўй ва Петро – Александровск оралиғида сузган. Бундан ташқари флотилия ихтиёрида 2
Страницы: << < 1 | 2 | 3 | 4 > >>