Корёгдиев Зуфар Охунжонович – ассистент кафедры гуманитарных дисциплин, Бухарский филиал Ташкентского института ирригации и мелиорации. Узбекистан.
УДК 94(575. 1)
XIX АСР ОХИРИ – XX АСР БОШЛАРИДА АМУДАРЁ ФЛОТИЛИЯСИ ФАОЛИЯТИ ТАРИХИДАН (ТУРКИСТОН ТЎПЛАМИ МАТЕРИАЛЛАРИ АСОСИДА)
З. О. Қорёғдиев
Аннотация
Ушбу мақолада Амударё флотилиясининг ташкил топиш тарихи, унинг фаолияти ва мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти тўғрисида Туркистон тўплами материалларига асосланиб таҳлилий маълумотлар берилган.
Калит сўзлар:Амударё флотилияси, лоцман, Цар, Царица, Петербург, Москва, Царевич, савдо-сотиқ, байрам ва тантаналар.
Россия империясининг Хива хонлигини бўйсундириш учун қилинган ҳарбий юриш мувофаққиятли якунланиши натижасида, савдо – саноатчилар, ҳарбийлар Амударё сувларида эркин сузиш ва дарё қирғоқларининг истаган қисмида пристан, омборхоналар қуриш, шунингдек, экстеритория ҳуқуқини олдилар. Уларнинг хавфсизлигига эса Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги маъмурлари жавобгар бўлиб қолди. Амударёни пароходчиликка мослигини текшириш ишлари бошлаб юборилганлиги ва бир қатор тадқиқотлар ўтказилганлиги Туркистон тўплами материалларида ўз аксини топган. Амударё бўлими бошлиғи А. А. Гротенгельм бошчилигидаги 1879 йилги экспедиция бу борадаги ишларнинг якуний натижаси бўлган эди. Унда иштирок этган Н. Н. Зубов Амударёни гидрографик жиҳатдан юқори, ўрта ва қуйи қисмларга бўлиш, унда пароходлар кунига 70 ва ҳатто, ундан ортиқ вёрстга суза олади, дарё ўзани ва қирғоқларининг ўзгарувчан бўлганлиги сабабли, Бухоро ва Хива балиқчиларидан қирғоқ лоцманларини ёллаш, улар дарёнии кузатиш ва зарур белгиларни қўйиш билан бирга пароходларга ёқилғи заҳиралари тайёрлаш ишлари билан ҳам шуғулланишлари зарурлиги хусусидаги таклифларни берган эди.
Амударёда флотилия ташкил э
Страницы: 1 | 2 | 3 > >>