ь мулоқот ойнасининг Печать в файл бўлимида айнан шу объект ишлатилган.
TRadioButton бир нечта ҳолатлардан бирини танлаш имконини беради. Масалан, Wordдаги Печать мулоқот ойнасининг чоп қилиниши керак бўлган саҳифалар оралағини танлаш бўлимида айнан шу объект ишлатилган.
TListBox рўйхатли маълумотларни намойиш қилишга мўлжалланган масалан Wordдаги Открыт буйруғи ёрдамида очиладиган мулоқот ойнасидаги файллар ва каталоглар рўйхати айнан шу объектга жойлаштирилган.
TComboBox ташқи кўринишидан ListBoxга ўхшаб кетади, улар орасидаги фарқ ComboBoxнинг юқорисида маълумот киритиш мумкин бўлган майдони ҳам бор. ComboBoxнинг кўплаб турлари мавжуд, кўп ишлатиладигани эса, рўйхати пастга очиладиган (drop-down combo box)дир.
TScrollbar – ўтказиш йўлакчаси. Кўпинча таҳрирланадиган ёки кўринадиган маълумотлар экран чегараларидан чиқиб кетганда пайдо бўлади.
TGroupBox Windowsга формадаги объектларнинг қандай жойлашганлигини билдириш учун қуллаш мумкин.
TPanel – TGroupBoxга ўхшаш объект бўлиб, безаш учун ишлатилади.
Агар сизга бундан кўра тўлиқроқ маълумотлар керак бўлса, Delphiнинг ёрдам тизимидан фойдаланинг
Объектлар Инспектори ҳақида.
Олдинроқ биз Объектлар Инспектори (Object Inspector) билан бир оз танишиб ўтдик. Энди у билан яқинроқ танишиш вақти етди. Объектлар Инспекторининг асосий вазифаси формага ташланган ихтиёрий объектнинг хусусиятларини таҳрирлаш ҳисобланади. Бундан ташқари у ёрдамида форманинг хусусиятларини ҳам ўзгартириш мумкин.
Объектлар Инспекторини ўрганишнинг энг қулай усули – у билан ишлашдир. Аввал янги лоиҳа очамиз File New Project. Сўнгра формага TMemo, TButton ва TListBox объектларини 9-расмда кўрсатилганидек жойлаштиринг.
9-расм. Формага объектларни жойлаштириш.
Хусусиятлар билан ишлашни бошлаш
Страницы: << < 24 | 25 | 26 | 27 | 28 > >>