лаб бўлинганидан сўнг, натижа тугмаси босилади.
Экранда нечта тўғри жавоб берилганлиги хосил бўлади.
Ўқувчилар тестни топшириб бўлганидан сўнг, хар бир ўқувчини натижасини алохида кўриш мумкин. Бунинг учун керакли текст файлни очилади. Ушбу файл кўриниши қуйидагича бўлади:
Биринчи ўринда гурух рақами, фамилияси, исми, бошлаш вақти, тугаллаш вақти ва тўплаган бали қайд этилади.
Тестга тегишли бўлган файллар тўплами D:test sj папкасида жойлашган бўлиши шарт. Хар битта савол алохида-алохида текст файлларда сақланади.
Жавоблар файлида хар бир савол жавоби кўрсатилади.
VAR папкасини ичида 1 номли текст файли хосил қилиниб, унда саволлар чиқиш тартиби кўрсатилади.
Компонентлар тўплами
Delphi дастурлаш муҳити билан танишишни давом эттирар эканмиз, компонентлар тўплами ҳақида гапиришга тўғри келади.
Компонентлар тўпламининг биринчи саҳифасида 14та объектлар жойлашган бўлиб, ҳамма дастурчилар албатта ушбу объектлардан фойдаланишган. Чунки, жуда ҳам камчилик тугма, рўйхат, киритиш ойналари ва ҳо казолардан фойдаланмасдан дастур туза олади. Бу объектларнинг барчаси Windowsдаги сичқонча ва мулоқот ойнаси каби муҳимдир.
8-расм. Стандарт Компонентлар тўплами
Ҳар бир саҳифадаги компонентлар тўплами ва жойлашишини ўзгартириш мумкин. Демак, сиз мавжуд компонентларни ўрнини ўзгартириш билан биргаликда уларнинг таркибига янгиларини қўшишингиз мумкин.
Delphiнинг стандарт компонентлари ва уларни ишлатиш ҳақидаги қисқача изоҳ қуйида келтирилган. Бу компонентларни ўрганаётган вақтда қўл остингизда компьютер бўлгани маъқул, чунки бирваракайига уларнинг ишлаш принципи билан ҳам танишишингиз мумкин.
TMainMenu – ўз дастурингизга бош меню қўшиш имконини беради. TmainMenuни формага қўйган вақтда у кичкина белги кўринишини олади;
Страницы: << < 22 | 23 | 24 | 25 | 26 > >>