Delphi dasturlash tili haqida

Страницы: <<  <  25 | 26 | 27 | 28 | 29  >  >>

да Ctl3D хусусиятидан бошлаймиз (жимлик қоидаси бўйича фаол). Формага сичқон тугмасини босинг, Объектлар Инспекторига ўтинг ва Ctl3D хусусияти қийматини сичқонча ёрдамида бир неча марта ўзгартириб кўринг. Бу амал форманинг ташқи кўринишини ўзгартираётганлигига эътибор қаратинг. Форманинг Ctl3D хусусияти қийматини ўзгартириш шу формага ташланган ҳамма объектларнинг шу хусусияти қийматини ўзгартиради.
Формага дастлабки ҳолатини қайтаринг ва ундаги TMemo объектини белгиланг, сўнгра тугмасини босиб туриб, TListBox объектини белгиланг. Энди сиз формадаги бир нечта объектларни белгилай оласиз. Объектлар гуруҳини белгилаганда Объектлар Инспекторида фақат шу гуруҳ объектлари учун умумий бўлган хусусиятлар кўринади ва уларнинг қиймати ўзгартирилиши белгиланган объектларнинг барчаси учун амал қилади. Агар бу гуруҳда умумий хусусиятларга эга бўлган объектлар бўлмаса, Объектлар Инспекторида ҳеч қандай хусусият кўринмайди.
Стандарт компонентлар
Компонентлар тўпламининг биринчи саҳифасида 14та объектлар жойлашган бўлиб, ҳамма дастурчилар албатта ушбу объектлардан фойдаланишган. Чунки, жуда ҳам камчилик тугма, рўйхат, киритиш ойналари ва ҳо казолардан фойдаланмасдан дастур туза олади. Бу объектларнинг барчаси Windowsдаги сичқонча ва мулоқот ойнаси каби муҳимдир.
14-расм. Стандарт Компонентлар тўплами
Ҳар бир саҳифадаги компонентлар тўплами ва жойлашишини ўзгартириш мумкин. Демак, сиз мавжуд компонентларни ўрнини ўзгартириш билан биргаликда уларнинг таркибига янгиларини қўшишингиз мумкин.
Delphiнинг стандарт компонентлари ва уларни ишлатиш ҳақидаги қисқача изоҳ қуйида келтирилган. Бу компонентларни ўрганаётган вақтда қўл остингизда компьютер бўлгани маъқул, чунки бирваракайига уларнинг ишлаш принципи билан ҳам танишишингиз мумкин.
Курсор – компонент ҳи

Страницы: <<  <  25 | 26 | 27 | 28 | 29  >  >>
Рейтинг
Оцени!
Поделись конспектом: