бундай белгиларни "кўринмас компонент" деб атайдилар, чунки, дастур бажарилаш вақтида улар экранда кўринмайди. Менюни яратиш уч қадамдан иборат: (1) TMainMenu формага ўрнатиш, (2) объектлар инспекторининг Items хусусияти ёрдамида Меню дизайнерини чақириш, (3) Меню Дизайнерида меню қисмларини киритиш.
TPopupMenu ёрдамчи менюни яратиш. Бу меню сичқончанинг ўнг тугмаси босилганда кўринади.
TLabel матнларни экранда намойиш қилиш учун қўлланади. Агар сиз объектлар инспекторининг Font хусусиятига сичкончани икки марта боссангиз, Labelнинг шрифти, ранги, ҳарфлар ранги ва ўлчамларини ўзгартишингиз мукин.
TEdit – Windowsдаги стандарт маълумот киритиш ойнаси. У қисқа матнларни намойиш қилиши ва дастур бажарилиш вақтида фойдаланувчига ўз маълумотларини киритиш имконини беради.
TMemo – TEditнинг бошқача кўриниши. Катта мантлар билан ишлашни кўзда тутади. TMemo матн қисмларини қатордан қаторга кўчириши, буферда сақлаши, охирги амаллардан воз кечиши, умуман олганда оддий мухаррир амалларини бажара олади. TMemo 32Кб матн ҳажми билан чегараланади, бу тахминан 10-20 саҳифа матнга тенгдир.
TButton дастур бажарилаш вақтида тугма босилиши билан бирор амал бажарилишини кўзда тутади. Delphiда ҳамма нарса оддий. TButtonни формга кўйиб, унга икки марта сичқон тугмасини боссак, биз дастур матни муҳарририда тугма босилиш ҳолатига дастур тузишимиз мумкин бўлган ойнага ўтамиз. Энди дастур матнини бажариладиган буйруқлар коди билан тўлдириш керак. Масалан:
procedure TForm1. Button1Click(Sender: TObject);
begin
MessageDlg(Ишларингиз яхшими?,mtConfirmation,mbYesNoCancel,0);
end;
TCheckBox чап томонида кичкина дарчаси бўлган матн сатрини акслантиради. Дарчага унинг белгиланганлигини билдирувчи белги қуйиш мумкин. Масалан, Wordдаги Печат
Страницы: << < 23 | 24 | 25 | 26 | 27 > >>