. Объект хоссасига мурожжаат килиш учун икки усулдан фойдаланилади. Хосса ташқаридан синф майдонини англатса, айни ҳолда у майдондан фойдаланиш имконини берувчи бошқариш механизмдир. Хосса қандайдир синф майдонлари билан боғлиқ бўлган ўқишда ва ёзишда ишлатилиши керак бўлган синф усулларини кўрсатади. Ўқиш учун ишлатиладиган функция номи Get бўлиб, унга мос хосса номи қўшилиб ёзилади. Ёзиш учун ишлатиладиган усул битта параметрли Set номи қисм дастур бўлиб, унинг номига ҳам мос хосса номи қўшилиб ёзилади. Ўқиш ва ёзиш усуллари ва унинг параметри ҳам бир хил хоссага эга бўлиши лозим. Хоссани эълон қилиш учун Property, Read ва Write сўзлари ишлатилади. Read ва Write усул номлари бўлиб, улар мос равишда ўқиш ва ёзиш учун мўлжалланган. Масалан,
Type
TStudentClass
Fage: Integer;
Function GetAge: Integer;
Procedure GetAge(Value:Integer);
Property Age: Integer Read GetAge Write SetAge;
End;
Бу ерда Age - FAge майдони, ҳамда GetAge ва SetAge усуллари билан боғлиқ хосса бўлиб, Fage майдонидан ўқиш ёки ёзиш учун хизмат қилади.
Дастур матнида хоссага мурожаат қилиш усул ва майдон учун қандай бўлса худди шундай объект номи, нуқта ва хосса номи ёзилиши билан ишлатилади. Масалан,
Var
GoodStudent: TStudent;
HisAge: Integer;
Begin
GoodStudent:Tstudent. Create;
GoodStudent. Age:19;
. . . . . . . . . . . . . . .
HisAge:GoodStudent. Age;
. . . . . . . . . . . . . . .
GoodStudent. Free;
End;
Хосса қийматини ўрнатиш - хоссани ёзиш (write) усули, хосса қийматини олиш - хоссани ўқиш (read) усули деб аталади.
Синф таърифида хосса номидан олдин property (хосса) сўзи ёзилади. Хосса номидан сўнг унинг тури кўрсатилади, read сўзидан сўнг хоссани ўқишни таъминловчи усул, write - сўзидан сўнг хоссани
Страницы: << < 7 | 8 | 9 | 10 | 11 > >>