л структураси умумий ҳолда қуйидаги кўринишда бўлади:
Unit
Interfase
. . . . . . . . . . .
Implementation
. . . . . . . . . . .
Initialization
. . . . . . . . . . .
Finalization
. . . . . . . . . . .
End.
Delphi тизимини ишга туширгандан кейин модул структураси қуйидаги кўринишда бўлади.
Unit unit1;
Interface
Uses
Windows, Messages, SysUtils, Variants, Classes, Graphics, Controls,
Forms, Dialogs;
Type
TForm1 class(TForm)
Private
Private declarations
Public
Public declarations
end;
Var
Form1: TForm1;
Implementation
$R . dfm
End.
Объект
Объект - бу синфнинг реал нусхаси бўлиб, маълумотлар ва функциялардан ташкил топади. У дастурнинг Var бўлимида эълон қилинади.
Объектлар синфлар вакиллари сифатида дастурда var бўлимида таърифланади, масалан:
var
student: TPerson; professor: TPerson;
Delphi да объект - бу динамик структурадир. Ўзгарувчи-объект маълумотларни эмас, объект маълумотларига иловани ўз ичига олади. Шунинг учун дастурчи бу маълумотларга хотирадан жой ажратишни кўзда тутиши лозим.
Жой ажратиш синф махсус усули - конструктор ёрдамида амалга оширилади. Бу усул одатда Create (яратиш) номига эга бўлади. Синф таърифида конструктор учун procedure сўзи ўрнига constructor сўзи ишлатилади.
Қуйида таркибида конструктор қатнашган TPerson синфи таърифи келтирилган:
TPerson class private
fname: string 15 ;
faddress: string35;
constructor Cireate; // конструктор
public
procedure show; // усул
end;
Хотирадан жой ажратиш конструктор синфга қўллаш натижасини қиймат сифатида бериш орқали амалга оширилади. Мисол учун
professor : TPerson. Create;
инструкцияси бажа
Страницы: << < 5 | 6 | 7 | 8 | 9 > >>