Delphi dasturlash tili haqida

Страницы: <<  <  6 | 7 | 8 | 9 | 10  >  >>

рилиши натижасида professor объектга хотирадан жой ажратилади. Хотирадан жой ажратишдан ташқари конструктор, одатда объект майдонларига бошланғич қийматлар бериш яъни объект инициализацияси вазифасини ҳам бажаради. Қуйида TPerson объекти учун конструктор мисоли келтирилган:
constructor TPerson. Create;
begin
fname : ;
faddress : ;
end;
Объект майдонига мурожаат килиш учун объект номи ва нуқтадан сўнг майдон номи курсатилади. Масалан:
professor. fname
Объектга ажратилган хотира қисмини бўшатиш учун махсус усул деструктор Free. ишлатилади. Масалан, professor. Free;
Инкапсуляция ва объект хоссалари
Инкапсуляция - бу синфга бирлаштирилган қайта ишлаш учун мўлжалланган маълумотлар ва қисм дастурлардир. Синф майдонлари маълумотларни ўз ичига олади. Бу маълумотларни қайта ишлашда қўлланиладиган процедура ва функцияларга усуллар дейилади. Объектга йўналтирилган дастурлашда синф майдонларига тўғридан тўғри мурожаат рухсат этилмайди. Шу сабаб Object Pascalда хосса (свойства) деб аталувчи махсус конструкция қаралади. У мос усулни чақириш ёрдамида майдондан ўқиш ёки ёзишни амалга оширади.
Мисол тариқасида Delphiда аниқланган стандарт синфларни келтириш мумкин.
TEdit - формага қаторларни киритиш ишларини бошқариш ва ташкил қилишни бажаради.
TLabel - формага белгиларни киритиш ишларини бошқариш ва ташкил қилишни бажаради.
TButton - формага жойлаштирилган тугмача ёрдамида дастурчи тамонидан киритилган дастур кодларининг бажарилишини таъминлайди.
Синф номларининг бош ҳарфи T ҳарфи билан бошланиш қабул қилинган.
Инкапсуляция дейилганда объект майдонларига тўғридан тўғри эмас, факат синф усуллари орқали мурожаат қилишга айтилади.
Delphi тилида объект майдонларига мурожаат объект хоссалари орқали амалга оширилади

Страницы: <<  <  6 | 7 | 8 | 9 | 10  >  >>
Рейтинг
Оцени!
Поделись конспектом: