Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди

Страницы: 1 | 2 | 3  >  >>

Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оят, ҳадисларнинг таъсири





Алишер Навоий ижоди қуръоний мавзуларни ёритиши жиҳатидан ўзбек мумтоз адабиётида алоҳида ажралиб туради.
Отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлига Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) саҳобаларидан Ҳазрати Али (розийаллоҳу анҳу) номини берди. Алишер исмининг иккинчи қисми ҳам Ҳазрати Ачига дахлдордир. Жаноби Пайғамбаримиз Ҳазрати Алининг мушриютар билан бўлган жангдаги жонбозлигини кўриб: "Али -- Аллоҳнинг шери", дер эканлар. Шоириинг тўлиқ исми Мир Низомидцин Алишер Навоий деб юритилади. "Мир" сўзи амир сўзининг қисқарган шакли бўлиб, шоҳ саройидаги амал-мансабни ифода қилади. "Низомиддин" эса диннинг йўл-йўриқларини белгиловчи маъносини беради.
"Навоий" шоирнинг тахаллуси бўлиб, наво сўзи "куй", "бахт", "сайраш", "баҳра" маъноларини беради. Навоийшуносликка оид китобларда шоир тахаллуси "куй" сўзидан олинган деган нотўғри фикр бор. Шоир ўз тахаллусини "баҳра" сўзидан олган. Бу ҳақда унинг ўзи бундай деган:

Даҳр боғида бўлиб комим раво,
Комронлар топди назмимдин наво.

Бутун умрини элга бақра, фонда етказишга бағншлаган шоирнинг "баҳра" сўзини тахаллусига асос қилиб олгани Ислом ғояларига мое келади. Шоирнинг иккинчи тахаллуси ҳам шундай маънолар билан боғлиқдир. Қуръони каримда таъкидланишича, бу дунё - ўткинчи, синов учун яратилган дунё. Шунинг учун шоир ўзига "Фоний" тахаллусини танлаган. Бу ҳақда шоирнинг ўзи бундай ёзган:

Файз етгач ул маонийдин менго,
Топди белгу назм фонийдин менго.

Алишер болалик чоғлари кўп китоб ўқиди. Эски мактаб, мадрасада Қуръон суралари ёд олинар, қироат усуллари ўргатилар зди. Демак, Алишер бола

Страницы: 1 | 2 | 3  >  >>
Рейтинг
Оцени!
Поделись конспектом: