Кийиниш маданияти
Кийим одам учун энг зарур нарса ҳисобланади. У баданнинг 80 дан ортиқ қисмини ёпиб туради ва одамни ташқи муҳтнинг ноқулай шароитларидан сақлайди. Организмнинг нормал соғлом ҳолатда бўлишига ёрдам беради ҳамда бадан ун безак вазифасини ўтайди. Кийим ўсимликлар ҳайвонлардан олинган толалар тўқилган газламалардан ва сунъий материаллардан тикилади.
Уст кийимларга пальто, калта пальто, плаш, жакет, юбка шим, нимча, кўйлак, халат, блузкалар киради.
Қайси мавсумга мўлжалланганига қараб, кийим қишқи, кузги-баҳорги ва ёзги бўлади. Кийимга нисбатан хилма-хил талаблар қўйилади, улар гигиеник талаблар, эстетик талаблар, ишлатилиш талаблари, техник талаблар ва иқтисодий талаблардир.
Гигиеник талаблар кийим иссиқ сақлаш хусусиатлари-ни, кийим ости қатламида ҳаво алмашини таъминлайди, бадандан беради, ташқаридаги намликдан сақлайди.
Эстетик талаблар кийимни бадиий безашни ранги ва фактурасига қараб материал ва фурнитура танлашни ўз ичига олади.
Ишлатилиш талаблари кийимни кийишга қулай ва ундан фойдаланиш ишончли бўлишини таъминлайди. Кийишга қулайлик одамнинг ҳаракат қилиши бемалол бўлиши ва нафас олиши осон бўлишидан, кийимни кийиш ва ечиш осонлигидан иборат: фойдаланишдаги ишончлилик эса кийимнинг бутун кийилиш даврида маънавий ва жисмоний эскиргунча узлуксиз хизмат қилишидан иборат.
Техник талабларга кийимнинг тикилиш жараёнида давлат стандартлари ва техник шартлар талабларига бутунлай мос тарзда риоя қилиниши киради.
Иқтисодий талаблар кийим тикиш таннархини камайтиришни, материаллар энг кам сарфланишини, тикишга кетадиган вақт камайтирилишини, кийим узеллари ва деталларининг ҳамда бир хиллаштириш назарда тутади.
Ишлатилишга кўра кийимс бир неча гуруҳга бўли –
нади кундалик кийим уйда ва ишда ҳар куни ки
Страницы: 1 | 2 | 3 > >>