ЖАҲОН АДАБИЁТИНИНГ НОДИР ВА ДУРДОНА АСАРИ
Ҳакимова Меҳрибон
Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани 48-умумтаълим мактаби ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) -- ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаси, шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда. Барча темурий шаҳзодалар каби Бобур ҳам ёшлигидан махсус тарбиячилар, йирик фозилу уламолар устозлигида ҳарбий таълим, фиқх илми, араб ва форс тилларини ўрганади, кўплаб тарихий ва адабий асарлар мутолаа қилади. Унда илм-фанга, шеъриятга алоҳида қизиқиш уйғонади.
Бобурнинг шоир сифатида ижодий фаолияти Самарқандни иккинчи марта эгаллаган вақтда бошланган. Бобур Самарқанддалигининг илк ойларида Алишер Навоий ташаббуси билан улар ўртасида ёзишма бошланади. Бобур атрофида ижодкорлар тўплана бошлаши ҳам шу йилларга тўғри келади. Жумладан, Биноий, Абулбарака ва Бобур ўртасидаги рубоий мушоираси Самарқанддаги қизғин адабий ҳаётдан дарак беради. Умуман, давлат арбоби ва кўп вақти жангу жадалларда ўтган саркарда сифатида ижтимоий фаолиятининг энг қизғин даврида ҳам, шахсий ҳаёти ва давлати ниҳоятда мураккаб ва хатарли шароитда қолган чоғларида ҳам Бобур ижодий ишга вақт топа билган, илм, санъат ва ижод аҳлини ўз атрофига тўплаб, ҳомийлик қилган, уларни рағбатлантирган.
Бобур табиатан ижодкор эди. Йигитлик йилларидан бошлаб то умрининг охиригача самарали ижодий иш билан шуғулланди, ҳар қандай шароит ва вазиятларда ҳам ижоддан тўхтамади, натижада, ҳар жиҳатдан муҳим бой илмий ва адабий мерос қолдирди.
Бобур 18 -- 19 ёшларида рубоий ва ғазаллар ёза бошлаган. Унинг "Топмадим" радифли ғазали ва "Ёд этмас эмиш кишини ғурбатда киши" мисраси билан бошланувчи рубоийси ўша йиллардаги ҳаёти билан боғлиқ.
Бобурнинг улкан санъаткорл
Страницы: 1 | 2 > >>