иги шундаки, шахсий кечинмаларини жиддий умумлашма даражасига кўтара олади ва натижада асарларида олға сурилган ғоялар умуминсоний қадриятлар даражасига кўтарилади. Бобур ижодида, хусусан, шеъриятида киндик қони тўкилган она юртини дилдилдан қўмсаш, унинг тупроғига талпиниш, ғариблик азобларидан ўтли ҳасрат, ёру диёр согинчи ва висол илинжи, такдир зарбалари ва турмуш уқубатлари, замона носозликларидан нола бадиий таҳлил этилади.
Ҳозирда унинг 119 ғазали, бир масну шеъри, 209 рубоийси, 10 дан оптик туюқ ва қитъалари, 50 дан ортиқ муаммо ва 60 дан зиёд фардлари аниқланган. Девони таркибида умумий ҳажми 270 байтдан иборат 8 маснавий ҳам ўрин олган.
Бобур ўз асарлари билан ўзбек адабиётини ва тилини ривожига, юксалишига, соддалаштиришга ва жонли сўзлашув тилига яқинлаштиришга муносиб ҳисса қўшди.
"Бобурнома" жаҳон адабиётининг нодир, дурдона асарларидан ҳисобланади. Ўзбек тили тарихини ўрганишда "Бобурнома" бебаҳо хазинадир. "Бобурнома" ХV - ХVI асрнинг муҳим воқеаларини бадиий акс эттирган прозанинг қимматли намунасидир.
"Бобурнома" қомусий характердаги асарлардан бўлиб, унда илм-фан, урф-одат, ижтимоий-сиёсий, табиий этнографик билимлар моҳирлик билан ифодаланган.
Бобурнинг ўз шеърий асарларини тўплаб, девон ҳолига келтирган санани кўрсатувчи аниқ тарихий маълумотлар маълум эмас. Аммо "Бобурнома"нинг 1518 -- 19 йиллар воқеалари баёнига бағишланган фаслида Бобур девонини Кобулдан Самарқандга юборганлиги тўғрисида сўз боради. Демак, шу йилларда унинг девонига тартиб берилган ва мазкур девон Мовароуннаҳрда ҳам тарқалган.
Демак, Бобур номини дунёга машҳур қилган шоҳ асари "Бобурнома" устидаги ижодий ишини 1518 -- 19 йилларда бошлаган, десак хато бўлмайди.
Страницы: << < 1 | 2