ни (потоковқй объект) тузиш учун керакли усулларни ўз ичига олади. Потокли объект –бу обект бўлиб, у потокда сақланади. Ўз навбатида поток бу ҳам объект бўлиб маълумотларни ташишга мўлжалланган, масалан хотира ёки диск файллари. Бошқача айтганда синф давомчиси Tpersistent оператив хотирада файл формасида жойлашган бўлиб, у ерда янгиланиб турилади. Ундаги усуллардан тўғридан тўғри фойдаланиш учун қуйидагилар ишлатилади.
procedure Assign(Source: TPersistent);
Бу усул ишлатилаётган объектга Source параметрида номи кўрсатилган маълумотларни жўнатишда ишлатилади.
procedure AssignTo(Dest: TPersistent); virtual;
Бу усул худди юқоридаги усул каби бўлиб, фарқи унинг виртуаллиги ва ҳимояланганлигидир.
procedure Define Properties(Filer: TFiler); virtual;
Эълон қилинмаган объект маълумотларини файл формада жойлашда ишлатилади. TFiler синфи абстракт асос синф бўлиб ўқиш ва ёзиш операцияларини бажаришда, ҳамда компоненталар ва улар хоссаларини сақлашда ишлатилади.
function GetNamePath: String; dynamic;
Объект инспекторидаги объект номини ўзида олувчи қаторни қайтаради.
function GetOwner: TPersistent; dynamic;
Объект кўрсатгичини қайтарувчи ҳимояланган усул.
Синф TComponent. TComponent синфи компоненталар иерархиясининг энг юқориси бўлиб, ундан барча иловаларда ишлатиладиган компоненталар туғулади. Унинг давомчилари визуал бўлмаган компоненталардир. Бу визуал бўлмаган компоненталар дастурнинг ишлаши вақтида кўринмайди. TComponent синфида қуйидаги усуллар ва хоссалар аниқланган:
type TComponentName: String;
property Name: TcomponentName;
Компоненталар номини аниқлайди. Масалан, формага Label1 ёки Edit2 ларни жойлаштириб улар номини ўзгартириш мумкин.
property Tag: Longint;
Дастурчи учун мўлжалланган хосса. Бу хосса
Страницы: << < 13 | 14 | 15 | 16 | 17 > >>