г давомчиси бўлиб ойна элементларини бошқаришни яратиш учун ишлатилади.
TGraphicControl синфи TControl синфининг давомчиси бўлиб график элементларини бошқариш учун ишлатилади. TGraphicControl синфи асосий аъзолари қуйидагилардир: Shape - геометрик фигура; PaintBox - расм чизиш учун панел; Image - тасвир; Bevel - уч ўлчовли рамка. TGraphicControl синфи битта усул ва битта хоссага эга.
Procedure Paint; virtual; - график элементларни бошқариш учун тасвирларни чизади.
Property Canvas; TConvas; - график элементларни бошқаришни экранда тасвирлаш учун хизмат қилади.
VCL таркибига кирувчи синфлар усуллари
Синф TObject. Бу синф барча VCL таркибига кирувчи синфлар учун бош синф бўлиб, объектларни тузиш, бошқариш ва бузишни таъминлаб беради. Бунинг учун унда қуйидаги усуллар аниқланган:
constructor Create:
Бу усул объектга керакли динамик хотирани ажратиш учун иш бажаради.
destructor Destroy; virtual;
Бу усул ўчирилган объектга ажратилган динамик хотирани бўшатади.
procedure Free;
Бу усул объектни учиради ва унга ажратилган динамик хотирани бўшатади.
class function ClassName: ShortString;
Бу усул функцияси синф номини ўз ичига олувчи қаторни қайтаради. Масалан: Tedit, TButton, TLabel ва хоказо.
class function ClassNameIs(const Name: string): Boolean;
Бу усул true қиймат қайтаради, агар Name параметри синф номини ўз ичига олган бўлса.
class function InberitsFrom(AClass: TClass): Boolean;
Бу усул AClass параметри синф ёки объектнинг олдинги номини ўз ичига олган ёки олмаганлигини текширади.
class function InstanceSize: Longint;
Синф ёки объект ўлчамини байтда аниқлайди.
Синф TPersistent. Бу синф ўз ўзидан TObject синфидан келиб чиқади ва у потокли объектлар
Страницы: << < 12 | 13 | 14 | 15 | 16 > >>