>
Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)
Ресурстар
Боши 5 минут
Ўқувчилар билан шодлик давраси қуриб,шеър ёд оламиз.
Келинг дўстлар қўл ушлашиб,
Бирга давра қурайлик.
Шодланишиб гул тутишиб,
Хурсанд бўлиб турайлик.
Ўқувчиларни гуруҳларга бириктириб,дарс мақсадлари биргаликда аниқланади.
1-гуруҳ. Ўсимликлар. 2-гуруҳ. Илдиз.
Ўсимликлар, илдиз сўзлар ёзилган қоғоз
5 минут
Ўртаси
25минут
" Иссиқ ўриндиқ" усулидан фойдаланиб, ўтган мавзу мустаҳкамланади.
1-топшириқ. Ҳарфлардан сўзлар тузинг ва ўқинг.
Бу фан нимани ўрганади? Тадқиқот мавзусини аниқланг.
БОТАНИКА
Дескриптор: Билим олувчи;
-ҳарфлардан сўзлар туза олади.
-ботаника фани нимани ўргата олишини билади.
2-топшириқ. Гуруҳда ишлаш. Ўсимликларнинг тузилиши ҳақида айтиб беринг. Ўсимликнинг ҳар бир қисми қандай вазифани бажаради.
Дескриптор: Билим олувчи;
-ўсимликларнинг тузилишини айтиб бера олади.
-ўсимликларнинг қисмлари қандай вазифа бажаришини айта олади.
3-топшириқ.
Ўсимликларнинг қандай гуруҳини айта оласиз?
Қарағоч, мойчечак, терак, маймунжон, настарин,момақаймоқ,лола қандай гуруҳларга киради? Бу ўсимликларни таққосланг. Ўхшашлигини ва фарқини топинг. Яхши жавоб берган ўқувчилар рағбатлантирилади.
4-топшириқ. Жуфтликда ишлаш.
"Фикрлар бозори" усули қўлланилади.
Учқат-бу бута. Агар сиз бу ўсимликни ҳеч қачон кўрмаган бўлсангиз ҳам, у ҳақида нималарни айта оласиз?
Ҳар бир жуфтликнинг жавоблари тингланиб, энг яхши жавоб берган жуфтлик қарсаклар билан рағбатлантирилади.
Дарсликдаги матнни биргаликда ўқиш.
Ўқитувчи тушунтириб беради.
Жисмоний да
Страницы: << < 1 | 2 | 3 | 4 > >>