МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ШАҲНОЗА ШОВҚИЕВА
Самарқанд шаҳри 22-умумтаълим мактаби ўқитувчиси
(Ўзбекистон Республикаси)
Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим тизими ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир. Бундай мутахассисларни тайёрлашда муаммоли таълим технологияларининг ўрни беқиёс.
Муаммоли таълим асосида америкалик психолог, файласуф ва педагог Ж. Дьюи ғоялари ётади. Муаммоли таълим ғояси ва принциплари С. Л. Рубинштейн, М. И. Махмутов, В. Окон, И. Я. Лернер каби олимлар томонидан ишлаб чиқилган.
Ҳозирги педагогикага оид адабиётларда муаммоли таълимнинг турли таъриф ва тавсифлари бор. Нисбатан тўлиқ ва аниқ таъриф М. И. Махмутов томонидан берилган бўлиб, унда муаммоли таълим – мантиқий фикрлар тадбирлари ҳисобга олинган ўргатиш ва дарс бериш усулларини қўллаш қоидалари, ўқувчиларнинг тадқиқот фаолиятлари қонуниятларининг тизими сифатида изоҳланади 1.
Муаммоли таълим технологияларининг асосий вазифаси – ўқувчиларнинг билимлар тизимини ва ақлий фаолият усулларини самарали ўзлаштиришларига ёрдам бериш, уларда олган билимларни янги вазиятларда ижодий қўллай олиш, ўқув муаммоларини ечиш кўникмаларини ҳосил қилиш, мустақил билим орттириш қобилиятларини сингдиришдан иборат 2.
j
l
x
z
háA
háA
háA
.
ил олиш, гипотезаларни олдинга суриш ва уларни исботлаш йўли билан ақлий фаолиятнинг янги усулларини топиш, билимларни қўллаш кўникмаларини яратиш, диққат ва тасаввурни ривожлантириш қобилиятлари шакллантирилади. Пировардида буларнинг барчаси билим орттириш фаоллигини ривожлантиришга кўмаклашади.
Маълумки, шахснинг ижодий ва мустақил фик
Страницы: 1 | 2 > >>