МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

Страницы: <<  <  1 | 2

р юритиши жамият учун зарур бўлиб, фикрлаш жараёни муаммоли вазиятдан бошланади. Муаммоли вазият психик мураккаблик, зиддиятли вазият бўлиб, таълим олувчиларни муаммоли вазият ҳолатига тушириш орқали уларда фикрлаш қобилиятлари ривожлантирилади. Ўқув материалининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда муаммоли вазиятларни вужудга келтиришнинг турли усуллари мавжуд.
Масалан, бир факт юзасидан қарама-қарши фикр билдириш орқали муаммоли вазиятларни келтириб чиқариш мумкин.
Муаммоли вазият – бу билим олиш мақсадида махсус яратилган ақлий фаолият ҳолатидир. Бундай вазият заминида илгари ўзлаштирилган билимларнинг хотирада қолганлиги ва янги содир бўлган масалани ечиш учун ақлий ёки амалий ишлаш усули ётади. Демак, муаммоли вазият биронта масалани ечишда аввал ўзлаштирилган билимлар камлик қилиб, янгиларини олиш керак бўлганда юзага келади.
Хулоса қилиш мумкинки, ўқитишда муаммоли таълим технологияларидан фойдаланилиши ўқувчиларни объектив равишда изланишга ва мантиқан тўғри илмий хулосалар чиқаришга даъват этади. Бундай ёндашув ўқувчиларда қизиқувчанлик, ўткир зеҳнлилик, мустақиллик, ўқишга қизиқиш ва ижодга интилиш каби фазилатларни ҳам тарбиялайди.
Фойдаланилган адабиётлар:
1 . Азизхўжаева Н. Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат, - Тош-кент: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси адабиёт жамғармаси нашриёти, 2006 й.
2. Ҳамидов А. Олий техника ўқув юртларида муаммоли ўқитишнинг янги педагогик технологиялари, - Тошкент: ТДТУ, 2003 й.




Страницы: <<  <  1 | 2
Рейтинг
Оцени!
Поделись конспектом: