стур иловаларини тузиш жараёнини осонлаштиради.
Delphi ўзида бир қанча замонавий маълумотлар базасини бошқариш тизимлари дастурлаш технологияларини ҳам маълумотлар базасини яратишда ишлатади.
Delphi тизими ойнаси ва унинг элементлари
Бош ойна экраннинг юқори қисмида жойлашган бўлиб, унинг биринчи қаторида сарловҳа, яъни проектнинг номи жойлашган. Иккинчи қаторда буйруқлар менюси горизантал кўринишда жойлашган. Кейинги қаторнинг чап тарафида ускуналар панели ва ўнг тарафида компоненталар политраси жойлашган.
Буйруқлар менюси қуйидагиларни ўз ичига олган:
-File (файл) бўлими файллар устида иш бажариш учун керакли буйруқларни ўз ичига олган;
-Edit (тахрир) бўлими файл ичидаги маълумотларни тахрирлаш учун керакли буйруқларни ўз ичига олган;
-Seerch
-View
-Compile
-Run формани ишга тушириш.
-Options
-Tols сервис хизматидан фойдаланиш.
-Help ёрдам чақириш.
Форма ойнасида иловалар яратилади. Object Inspector ойнаси объект хоссаларини тахрирлаш учун хизмат қилади. Объект хоссалари бу - объектга берилган характеристика бўлиб, унинг кўриниш, жойлашиши ва ҳолатидир. Масалан, Width ва Height хоссалари форма ўлчамини, top ва Lift эса форманинг экрандаги ҳолати, Caption - сарловҳа матнини аниқлайди.
Визуал дастурлаш технологиясида объект деганда мулоқат ойнаси ва бошқариш элементлари (киритиш ва чиқариш майдони, буйруқ тугмалари, переключателлар ва бошқа) тушунилади.
Delphiда дастурлаш иккита ўзаро таъсир этувчи бир-бири билан боғлиқ жараён асосида ташкил қилинади:
-дастурни визуал лойиҳалаш жараёни;
-дастур кодларини киритиш (ёзиш) жараёни.
Кодларни ёзиш учун махсус код ойнаси мавжуд бўлиб, у дастур матнини киритиш ва тахрирлаш учун мўлжаллангандир. Бу кодларни ёзиш ойнасида дастурлаш Pascal тилини
Страницы: << < 2 | 3 | 4 | 5 | 6 > >>