хасида бир қанчи ашлар амалга оширилмоқда. Қува компьютер технологиялари касб-хунар коллежи ушбу грантга тушган коллежлардан бири ҳисобланади. Лойиха асосида Қува компьютер технологиялари касб-хунар коллежига бир қанча жихозлар келтирилди. Коллеж ходимлари шу келтирилган жихозлардан унумли фойдаланиш ва талабаларга сермазмун дарс беришни ўз олдига бурч деб қўйганлар.
Мен ушбу лойихада Талабалар билимини текширувчи дастурий таьминотни яратиш мавзусини танладим ва унга мос тест дастурини туздим. Келажакда бу лойиха ўз самарасини беради деган умиддаман.
Компьютер дунёсида кўплаб дастурлаш тиллари мавжуд. Бир хил турдаги ишни бажарадиган дастурларни Basic, Pascal, Cи, каби тилларда ёзиш мумкин. Лекин, қайси дастурлаш тили яхши? Бу саволга жавоб бериш оддий эмас. Бироқ шуни ишонч билан айтиш мумкинки, Pascal тили бошқа тилларга қараганда дастур тузишни ўрганиш учун анча қулай тил бўлиб ҳисобланади.
Pascal тили Швецариялик олим Н. Вирт томонидан яратилиб, кейинчалик Borland корпорацияси тамонидан ривжлантирилди. Бу тил ривжлантирилиб Turbo Pascal, Borland Pascal ва кейинчалик эса Object Pascal номини олди. Ҳозирги кунда Object Pascal тили асоси бўлган Windows муҳитида ишловчи Delphi дастурий воситасида мураккаб профессионал дастурлар ишлаб чиқилмоқда.
Компьютерда дастурлаш охирги йилларда жуда тез ривожланиб дастур тузушга қизиқувчилар сони ошиб бормоқда. 10-15 йил олдин ўз дастурларини Windows муҳитида яратиш кўпгина дастурчиларнинг орзуси эди. Delphi дастурлаш воситасининг яратилиши эса нафақат профессионал дастурчилар, балки оддий дастур тузувчилар учун ҳам кенг йўл очиб берди.
Ушбу қўлланмада ўқувчилар билимини синовчи тест дастури ҳақида гап боради. Қўлланманинг биринчи бўлимида Delphi дастурлаш тили ҳақида маълумот келтирилган. Унда Delphi лой
Страницы: << < 1 | 2 | 3 | 4 > >>